Тармоқларда Қашқадарёдаги туғуруқхона ходимларининг беморлардан пул таъма қилаётгани акс этган видео тарқалди. ССВ туғуруқ бўлими акушер-гинекологи ва доя ишдан бўшатилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда ковид статистикаси эълон қилинмаётганига бир ойдан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалланиш ҳолатлари кескин камайгани учун ахборот бериш тўхтатилганини билдирди. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозирда кунига 15−20 та касалланиш ҳолати қайд этилмоқда.
Ўзбекистонда ҳар йили 1000 га яқин аёлнинг ўлимига сабаб бўладиган бачадон бўйни саратонини эрта аниқлашда одам папиллома вируси тестини ўтказиш бўйича синов лойиҳаси ўз самарасини кўрсатди. Бундай скринингни доимий ўтказиш дастури касалланиш ва ўлим даражасини пасайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
Халқаро экспертлар Ўзбекистонда Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг ижроси юзасидан ташқи баҳолашни бошлади. Баҳолаш натижаларига асосланган тавсиялар мамлакатнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
2022 йилнинг илк икки ойида мамлакат бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 2 млн 42 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Энг кўп мурожаатлар Фарғона, Андижон ва Тошкент шаҳрида, энг кам чақириқлар эса Жиззах, Сирдарё ва Навоий вилоятларида кузатилган. Ушбу хизматдаги реанимобил машиналар сони 442 тага етгани айтилди.
UNICEF Ўзбекистон ҳукуматига вакциналарни сақлаш омборлари учун 500 минг доллардан кўпроқ қийматдаги 118 музлатгич, 7 минг дона термосумка ва тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситаларини топширди (фото).
ССВ тиббиёт соҳасидаги муаммолар ташаббускор, янгича фикрлайдиган, профессионал ва ижодкор кадрларнинг етишмаслиги билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Шуни ҳисобга олиб, вазирлик марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи ишдан бўшатилди. Уларга қуйи босқичдаги тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинди. Кадрлар ислоҳоти вазирликнинг бошқа бўғинларига ҳам таъсир қилади.
Ўзбекистонга Хитойдан 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди. ССВ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар сони 49 млн дозадан ошди.
ССВ ишчи гуруҳи тиббиёт муассасаларининг ишида камчиликларни аниқлади: узун навбатлар, ортиқча қоғозбозликлар ва санитария-гигиена меъёрларига амал қилмаслик. Вазир Беҳзод Мусаев барча муассасаларнинг санитария-гигиеник ҳолатини зудлик билан яхшилаш бўйича топшириқ берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Беҳзод Мусаев тунда пойтахт шифохоналарида бўлиб, болалар ўртасида ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш ҳолатини ўрганди. Кейин у эрталаб соат 4:30 да йиғилиш ўтказди, шундан сўнг 600 дан зиёд қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилди.
Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Ушбу лавомизда ишлаб келган Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ўтиши кутилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Тез ёрдам» хизматига бўлган жами чақириқлар сони 3 ноябрдаги 3433 тадан 4 ноябрда 4082 тага етгани, 678 киши нафас қисишидан шикоят қилганини билдирди. Вазирлик аҳолига чангли ҳавода ниқоб тақиш, аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмасликни тавсия қилди.
Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ССВ раҳбаридан туғруқдан кейин вафот этган аёлнинг ўлимини яширишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. У мазкур хабарни рад этиб, бу «вазиятни нотўғри талқин қилиш» деб ҳисоблашини таъкидлади.
Германия Ўзбекистонга коронавирусга ПЦР текширувини ўтказиш учун мобил лаборатория етказиб берди. Лаборатория қуввати бир кунда 1500 та таҳлил ўтказишга мўлжалланган. Ушбу лабораторияда коронавирусга бепул тест топшириш мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида онкогемотологик ва даволаш мураккаб бўлган касалликларга чалинган беморларни даволашга кўмаклашиш учун жамғарма ташкил этилмоқда. Фонд тиббий ускуна ва дори-дармонларни, реактивларни сотиб олади ва операция учун хориждан мутахассисларни таклиф қилади.
ЮНИСЕФ ССВга патронажнинг универсал-прогрессив модели бўйича 50 минг нусхада қўлланма ва китобчаларни топширди. Нашрлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида ҳомиладор аёллар, яқинда фарзанд кўрган аёллар ва 5 ёшгача бўлган болаларга хизматларни яхшилашга қаратилган.
Ўзбекистон бўйича ўлим статистикаси нима учун эълон қилинмаётганлиги ҳақида ССВ вазири изоҳ берди. Унга кўра, статистика фақат расмий сўров бўлгандагина тақдим этилади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига 16 та замонавий автомобиль топширилди. Улардан бутун мамлакат бўйлаб болаларнинг вақтида эмлангани мониторингини юритиш сифатини янада яхшилаш учун фойдаланилади.
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайгани сабабли COVID-19 беморларини даволашга ихтисослашган яна 3 та шифохона — Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналари ўз йўналиши бўйича одатий иш фаолиятига қайтди.
1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда ОИВ билан касалланган 43 581 киши рўйхатга олинган. Йил давомида бу кўрсаткич 1483 га ошди, бу ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада кам.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг